Банкир
@Bankir
Субсидияга ариза бериш бошланди
Бугун, 16 март, соат 14:00 дан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш очилди.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали (мобил иловада ҳам) мустақил равишда ариза топшириш керак.
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.
Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.
Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.
"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.
Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.
30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.
“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.
Субсидия қанча миқдорда берилади?
2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.
Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:
дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.
2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) ошган қисмига тўланади.
Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 380 млн, Тошкент шаҳрида эса 480 млн сўмгача берилади.
Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.
Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?
тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.
Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!
OneID орқали рухсат беришни унутманг!
Ариза топшириш жараёнида OneID’даги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали банкларга кредит тарихини кўриб чиқиш учун рухсат бериш керак.
Масалан, Агробанкка рухсат ёқиб қўйиладиган бўлса, банкнинг “Xonadon Plyus” ипотека кредити орқали субсидия олиш мумкин бўлади.
Бу ипотека кредити учун бошланғич тўлов 15 фоиздан бошланади ва йиллик 17 фоиз билан ипотека кредити ҳамда субсидия олиш имкониятига эга бўласиз.
Рухсатнома ёқиш сизнинг аризанингизни баҳолаш учун муҳимдир.
@bankir

👍 22
👎 12
🔥 6
🤔 2
910 39.2K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram