avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
24.07.2026 05:39
Ўзбекистон экспорти таркиби рақамларда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 12,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Экспорт таркиби қуйидагича:

Хизматлар — 4,6 млрд АҚШ доллари (+34,9 %)

Саноат товарлари — 1,9 млрд АҚШ доллари (+18,0 %)

Турли хил тайёр буюмлар — 1,1 млрд АҚШ доллари (+99,7 %)

Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 1,0 млрд АҚШ доллари (+37,6 %)

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,0 млрд АҚШ доллари (+9,1 %)

Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 660,7 млн АҚШ доллари (+10,1 %)

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 536,0 млн АҚШ доллари (+38,2 %)

Ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари — 131,4 млн АҚШ доллари (+17,1 %)

Ичимликлар ва тамаки — 106,9 млн АҚШ доллари (+41,3 %)

Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар — 50,9 млн АҚШ доллари (+90,1 %)

Бошқа товарлар — 1,5 млрд АҚШ доллари (–76,4 %)
👍 4
4 432
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
24.07.2026 04:07
Ўзбекистонга йил бошидан буён 35 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 35 401 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Улар давлатлар кесимида қуйидагича:

Тожикистон — 19 096 нафар;

Қирғиз Р. — 9 552 нафар;

Қозоғистон — 4 582 нафар;

Афғонистон — 1 280 нафар;

Россия — 772 нафар;

Бошқа давлатлар — 119 нафар.
4 627
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
23.07.2026 12:35
🏗 5 ойда 9,9 трлн сўмлик ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бажарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 9,9 трлн сўмлик ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бажарилган.

Ҳудудлар кесимидаги ҳажмлар қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. — 264 млрд сўм

Андижон вилояти — 349,3 млрд сўм

Бухоро вилояти — 534,6 млрд сўм

Жиззах вилояти — 153,7 млрд сўм

Қашқадарё вилояти — 742,7 млрд сўм

Навоий вилояти — 317,8 млрд сўм

Наманган вилояти — 563,8 млрд сўм

Самарқанд вилояти — 135,8 млрд сўм

Сурхондарё вилояти — 180,9 млрд сўм

Сирдарё вилояти — 101,3 млрд сўм

Тошкент вилояти — 983,7 млрд сўм

Фарғона вилояти — 372,2 млрд сўм

Хоразм вилояти — 154 млрд сўм

Тошкент шаҳри — 5,1 трлн сўм
👍 2
1 860
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
23.07.2026 11:43
🍽🛏 5 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,1 фоизга ўсган.


Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 16,6 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 11 трлн сўм

Наманган вилояти — 9,3 трлн сўм

Фарғона вилояти — 8,7 трлн сўм

Қашқадарё вилояти — 7,8 трлн сўм

Тошкент вилояти — 6,3 трлн сўм

Андижон вилояти — 5,8 трлн сўм

Хоразм вилояти — 4,8 трлн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 4,6 трлн сўм

Бухоро вилояти — 4,5 трлн сўм

Сурхондарё вилояти — 3,7 трлн сўм

Навоий вилояти — 3,2 трлн сўм

Жиззах вилояти — 2,6 трлн сўм

Сирдарё вилояти — 1,7 трлн сўм.
3 809
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
23.07.2026 09:20
5 ойда 19,7 трлн сўмлик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 19,7 трлн сўмлик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 фоизга ошган.


Ҳудудлар кесимида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Навоий вилояти — 5,4 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 3,6 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 2,9 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 2,6 трлн сўм;

Тошкент шаҳри — 2 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 1,9 трлн сўм;

Андижон вилояти — 362,2 млрд сўм;

Самарқанд вилояти — 341 млрд сўм;

Бухоро вилояти — 239,9 млрд сўм;

Наманган вилояти — 209,3 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 130,9 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 36,2 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 17,7 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 12,3 млрд сўм.
👍 3
1 837
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
23.07.2026 06:03
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида қайси давлатлар корхона очган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 234 та корхона фаолият юритмоқда.

emoji Мамлакатлар кесимида корхоналар сони қуйидагича:

Туркия — 36 та;

Россия — 34 та;

Хитой — 25 та;

Ҳиндистон — 25 та;

Жанубий Корея — 18 та;

Қозоғистон — 16 та;

Озарбайжон — 9 та;

АҚШ — 8 та;

Бирлашган Араб Амирликлари — 6 та;

Қирғизистон — 4 та;

Япония — 4 та;

бошқа давлатлар — 49 та.
👍 3
4 914
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
23.07.2026 04:08
Ўзбекистонга тижорат мақсадида қайси мамлакатлардан келишмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 228,6 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 205 937 нафар

Туркманистон — 16 322 нафар

Тожикистон — 4 320 нафар

Қирғиз Р.— 628 нафар

Қозоғистон — 311 нафар

Россия — 230 нафар

Туркия — 188 нафар

Бошқа давлатлар — 679 нафар
👍 2
5 1.1K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
22.07.2026 10:43
Ўзбекистонда трамвай ва троллейбусларда қанча йўловчи ташилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда трамвай транспортида жами 0,7 млн нафар йўловчи ташилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 фоизга ошган.


Шунингдек, мазкур даврда троллейбусларда 0,1 млн нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,4 фоизга камайган.
👍 4
3 1.1K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
22.07.2026 06:17
Ўзбекистон хорижга 22,4 минг дона кондиционер экспорт қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 4,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22 443 дона кондиционер экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг донага ёки 5,1 фоизга ошган.


Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар:

Озарбайжон – 7 367 дона;

Тожикистон – 4 775 дона;

Туркия – 4 640 дона;

Қирғиз Р. – 2 448 дона;

Қозоғистон – 1 324 дона;

бошқа давлатлар – 1 889 дона.
👍 2
2 1.1K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
22.07.2026 04:08
5 ойда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ двигатель ишлаб чиқарилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 103,3 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.

Йиллар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми (январь-май):

2026 йил — 103 293 дона;

2025 йил — 94 257 дона;

2024 йил — 107 468 дона.
👍 2
1 1.1K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
21.07.2026 12:00
Yig‘ilishda iqtisodiy barqarorlik uchun eng muhim masalalardan biri – inflyatsiya muhokama qilindi. Davlatimiz rahbari bozorda tovar va xizmatlar taklifini ko‘paytirish orqali inflyatsiyani jilovlash vazifasi qo‘yilganini eslatdi.

Viloyat hokimlari yanvar-iyun oylarida inflyatsiyani 3 foizdan oshirmaslikni maqsad qilgan edi. Lekin Samarqand viloyatidan tashqari birorta hudud buni uddalay olmagan.

Aprel-iyun oylarida go‘sht narxi 6-8 foizga ko‘tarilgani qayd etildi. Shu bois, import go‘shtni samolyotda tashish xarajatlarini qoplash uchun 300 milliard so‘m ajratilgan. Poytaxt va Toshkent viloyatidan tadbirkorlar samolyotda 1 ming 300 tonna go‘sht olib kelgani aytildi. Lekin boshqa hududlar bu borada yetarli tashabbus ko‘rsatmagan.

Davlatimiz rahbari hokimlar va mas’ullar go‘sht balansini viloyatlar kesimida qayta ko‘rib chiqib, qachon va qaysi davlatdan qancha go‘sht olib kelish bo‘yicha aniq reja tuzishi shartligini ta’kidladi.

Facebook*|Instagram*|X
👍 2
1 893
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
21.07.2026 12:00
Qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish natijalari chorvachilikdagi haqiqiy holatni ko‘rsatib berdi. Ilgari ma’lum qilingan raqamlarga nisbatan qoramollar soni 2,1 million boshga, qo‘y va echkilar soni 1,5 million boshga kam chiqdi.

Birgina Qashqadaryo viloyatida qoramollar soni 171 ming boshga, qo‘y va echkilar 288 ming boshga kamligi aniqlangan. Bu ushbu viloyat hisobidan bozorga 50 ming tonna go‘sht va 120 million litr sut chiqmasligini anglatadi.

Chorvachilik loyihalari uchun may oyida Qishloq xo‘jaligi jamg‘armasidan 1 trillion so‘m ajratilgan. Bunga qo‘shimcha ravishda Tiklanish va taraqqiyot jamg‘armasidan yana 50 million dollar yo‘naltiriladi.

Mazkur mablag‘lar hisobidan chorva kompleksi tashkil etishga 5 milliard so‘mgacha, naslli qoramolchilik uchun 20 milliard so‘mgacha 10 foizli kredit ajratiladi. Kreditlar 10 yil muddatga, 4 yillik imtiyozli davr bilan beriladi. Yil yakunigacha chetdan 100 ming bosh qoramol va 150 ming bosh qo‘y-echki olib kelish vazifasi qo‘yildi.

Go‘shtni samolyotda olib kelish bo‘yicha imtiyoz yil yakunigacha uzaytiriladi.

Facebook*|Instagram*|X
👍 4
3 759
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
21.07.2026 09:56
Савдо хизматлари ҳажми 5 ойда 140 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 141,7 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошган.


Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 61,6 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 12 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 9,7 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 9,6 трлн сўм;

Наманган вилояти — 7,4 трлн сўм;

Андижон вилояти — 6,6 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 6,1 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 6 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 5,5 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 4,5 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 4,2 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 3,5 трлн сўм;

Навоий вилояти — 3 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2 трлн сўм.
👍 4
2 952
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
21.07.2026 06:01
35 йилда Ўзбекистонда талабалар сони қанчага ошди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 млн 197,6 минг нафарга ёки қарийб 4,6 баробарга ошган.


Талабалар сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:

1991/1992 ўқув йили — 337,4 минг нафар;

1995/1996 ўқув йили — 192,1 минг нафар;

2000/2001 ўқув йили — 183,6 минг нафар;

2005/2006 ўқув йили — 278,7 минг нафар;

2010/2011 ўқув йили — 274,5 минг нафар;

2015/2016 ўқув йили — 264,3 минг нафар;

2020/2021 ўқув йили — 571,5 минг нафар;

2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;

2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;

2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;

2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;

2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.
👍 2
8 1.1K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
21.07.2026 04:07
⚽️ Ўзбекистонга 5 ойда 2,5 млн дона тўп импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 млн дона тўп импорт қилинган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп тўп етказиб берган давлатлар:

Хитой — 2,4 млн дона;

Покистон — 84,7 минг дона;

Буюк Британия — 1 минг дона;

Ҳиндистон — 840 дона;

Индонезия — 685 дона;

Бошқа давлатлар — 1,6 минг дона.
👍 3
👎 2
5 1.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
20.07.2026 09:27
Ўзбекистонда театрлар сони нечта?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган профессионал театрлар сони 41 тани ташкил этган.

emoji 2025 йил давомида ушбу театрларда 11 906 та спектакллар намойиш этилган бўлиб, уларга қарийб 4,4 млн нафар томошабин ташриф буюрган.
👍 6
2 1.4K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
20.07.2026 06:36
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 5 ойда 39 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 39 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,2 фоизга ошган.


Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг турлари бўйича ҳажми қуйидагича:

Компьютер дастурлаштириш хизматлари — 18 трлн сўм;

Телекоммуникация хизматлари — 11,6 трлн сўм;

Ахборот соҳасидаги хизматлар — 5,9 трлн сўм;

Бошқа хизматлар — 3,5 трлн сўм.
👍 6
3 1.3K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
20.07.2026 04:08
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 минг нафарга ошган.


2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар;

Қозоғистон — 667 722 нафар;

Тожикистон — 619 515 нафар;

Россия — 183 759 нафар;

Саудия Арабистони — 153 591 нафар;

Туркия — 127 241 нафар;

БАА — 41 780 нафар;

Хитой — 36 502 нафар;

Миср — 25 905 нафар;

Вьетнам — 23 409 нафар.
👍 4
12 1.5K
avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
@uzstataxborot
19.07.2026 04:16
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони илк бор 20 мингтадан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улардан 4 611 таси қўшма ва 15 891 таси хорижий корхоналардир.


Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.


Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:

Хитой — 6 060 та;

Россия — 3 454 та;

Туркия — 2 293 та;

Қозоғистон — 1 307 та;

Жанубий Корея — 725 та;

Афғонистон — 685 та;

Озарбайжон — 473 та;

Тожикистон — 455 та;

БАА — 440 та;

Ҳиндистон — 426 та.
👍 1
4 1.3K

UZSTAT | Rasmiy kanal

9.3K
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали

Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:
https://taplink.cc/uzstataxborot
Открыть в Telegram