Россиядаги ватандошлар билан мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида икки юздан зиёд ватандошимиз билан учрашув ўтказди.
Тадбирда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган тарихий янгиланишлар, хусусан, сўнгги йилларда 150 дан ортиқ янги масжидлар очилгани, Қуръон курслари сони ошиб, фаолияти кенгайгани, Ҳаж квоталари сони ортаётгани, Умра зиёратига чекловлар олиб ташлангани каби рақамли мисолларни келтириб ўтдилар.
Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуаси каби улуғвор лойиҳалар инсон қадрини юксалтириш йўлидаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси эканини қайд этдилар.
Тўлиқ ўқиш
Telegram |
Facebook* |
Instagram* |
Youtube