FATVO.UZ | Расмий канал
@diniysavollar
120 23.6K
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Ўзбекистон мусулмонлари идорасии
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчис
بسم الله الرحمن الرحيمий 1447 йил 11 Шаввол
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين
Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида
ФАТВО
Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар:
وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
“Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”.
“Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган:
السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
“Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”.
Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар:
فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ
“Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”).
“Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган.
Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан.
Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди.
Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 30 март
Ҳижр
Платформа использует файлы cookie для авторизации и сохранения настроек. Продолжая работу, вы соглашаетесь с нашей Политикой использования cookie.