Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 11 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукми билан Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 207, 209 ва 210-моддаларининг тегишли қисм ва бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
👉
@abdumalikovich_uzb