Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
(3 – 8 август кунлари)
3 август
“NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ ва “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан ортиқча олинган маблағлар қайтарилди;
Кун рақами: Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 6,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Қурилиш материаллари бозорининг тўйинганлик даражаси таҳлил қилинди, “FARG'ONA MTRK”да;
____
4 август
Рақобат қўмитаси сўрови билан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг бошланғич нархи 587,2 млн. сўмлик тендер савдоси бекор қилинди;
Кун рақами: Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 761 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг ўтказилди;
"2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили" мавзусида брифинг ўтказилди;
____
5 август
Рақобат қўмитаси таълим хизматлари соҳасида мурожаатларнинг қарийб 96 фоизи нодавлат таълим хизматларига тўғри келиб, уларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифларини ваколатли органларга юборди;
Кун рақами: Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 819,2 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ташкил этилди, "NAVOIY MTRK"да;
____
6 август
Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркордан газ учун асоссиз ундирилган тўлов қайтарилиши таъминланди;
Кун рақами: Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 473,7 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Рақобат қўмитасида ярим йиллик мурожаатлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилди, "O'ZBEKISTON 24" радиоканалида;
____
7 август
Рақобат қўмитаси томонидан 5,7 млрд сўмлик тендер юзасидан иш қўзғатилди;
Кун рақами: Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 2,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари юзасидан брифинг ташкил этилди, "BUXORO MTRK"да;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Telegram |Press_service| Facebook* | Instagram* | Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
#Брифинг
Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йилнинг 1-ярим йиллиги якунлари юзасидан брифинг ташкил этилди
Брифингда ҳудудий бошқарма томонидан
рақобат муҳитини ўрганиш, товар молия бозорини таҳлил қилиш, ноҳалол рақобатга чек қўйиш, монополист корхоналарда нарх ва тарифларни қўлланиши, шунингдек
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди.

Батафсил
"BUXORO MTRK"да.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
| #Кун_рақами
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами
1 031 та мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига
2,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат қўмитаси томонидан 5,7 млрд сўмлик тендер юзасидан иш қўзғатилди
Ижтимоий тармоқлар орқали
“Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендер” – деб номланган танқидий мақола юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Қўмитаси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази буюртмачилигида 2026 йил 4 август куни 475 тўплам сейсмик датчиклар харид қилиш бўйича
бошланғич нархи 5,7 млрд сўм бўлган тендер савдоси
“Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш натижасида,
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази, “
Drilltechpro”
МЧЖ ва “
Edulab”
МЧЖ томонидан “
Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси
талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни
савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аломатлари мавжудлиги аниқланди.
Юқоридагиларга мувофиқ,
Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази, “
Drilltechpro”
МЧЖ ва “
Edulab”
МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда
иш қўзғатилди.
Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
#брифинг
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов томонидан
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилди.
Ўтган ярим йилликда Рақобат қўмитаси томонидан ташкил этилган тизимли ўрганишлар натижасида 10,5 миллионга яқин фуқаронинг қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниб, улар фойдасига қарийб 59 млрд сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Батафсил
"O'ZBEKISTON 24" радиоканалида.
Telegram |Press_service| Facebook* |
Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
| #Кун_рақами
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами
2 358 та мурожаатлар келиб тушган
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига
473.7 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркордан газ учун асоссиз ундирилган тўлов қайтарилиши таъминланди
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан
«Burgutqal’a Saodati» фермер хўжалигининг мурожаати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида газ сарфини ҳисоблашда газ тақсимлаш станцияси (GTS)да ўрнатилган асосий ҳисоблагич ўрнига шохобчадаги иккинчи ҳисоблагичнинг юқорироқ кўрсаткичлари асос қилиб олингани аниқланди. Натижада газ ҳажми сунъий равишда ошириб ҳисобланган ва газ узатиш ташкилоти ҳисоблагичи билан ҳисоб-китоб қилинган ҳажм ўртасида
42 149 куб метр тафовут юзага келган.
Қўмита мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида иккинчи ҳисоблагич кўрсаткичлари асос қилиб олиниши қонунчилик талабларига мос эмаслиги, ҳисоблагичлар ўртасидаги тафовутга газ таъминоти ташкилоти томонидан етарли техник ёки метрологик асослар тақдим этилмагани ҳамда бу ҳолат натижасида тадбиркордан
қарийб 96 млн сўмдан ортиқ маблағ асоссиз ортиқча ундирилгани аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан
«Hududgazta’minot» АЖ ҳамда
«Hududgaz Qoraqalpog‘iston» газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган маблағни ихтиёрий равишда қайта ҳисоб-китоб қилиб қайтариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
«Hududgazta’minot» АЖ томонидан ушбу қарздорлик корпоратив ҳисоб-китоб тизими орқали қайта ҳисобланиб,
96 млн сўмдан ортиқ маблағ «Burgutqal’a Saodati» фермер хўжалиги фойдасига ҳал этилиши таъминланди.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
#Брифинг
Рақобат қўмитаси
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан
2026 йилнинг 1-
ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
брифинг ташкил этилди.
Брифингда ҳудудий бошқармага келиб тушган
850 тадан ортиқ мурожаатлар ва уларни ўрганилиши натижасида 15 млрд сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига
қайта ҳисоб-китоб қилингани ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Батафсил
"NAVOIY MTRK"да.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
| #Кун_рақами
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами
868 та мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига
819.2 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат қўмитаси таълим хизматлари соҳасида мурожаатларнинг қарийб 96 фоизи нодавлат таълим хизматларига тўғри келиб, уларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифларини ваколатли органларга юборди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда хизматлар бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш доирасида нодавлат таълим хизматлари соҳасидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилди.
Сўнгги уч йил давомида Қўмитага келиб тушган
103,5 мингта мурожаатнинг
2 070 таси таълим хизматларига оид бўлиб, уларнинг қарийб
96 фоизи нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб
1 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки:
фуқаролар асосан, таълим сифати талаб даражасида эмаслиги;
кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши;
шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби ҳақида етарли маълумот берилмаслиги;
муддатли тўлов шартномаларини бекор қилишдаги муаммолар;
рекламада ваъда қилинган хизматларнинг амалда бажарилмаслиги каби ҳолатлардан норози бўлмоқда.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ таълим сифати устидан давлат назорати амалга оширилади. Бироқ нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солувчи аниқ механизмлар ҳамда пуллик таълим хизматларини кўрсатишнинг ягона қоидалари мавжуд эмаслиги айрим ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.
Қўмита томонидан хорижий тажриба ҳам ўрганилди. Хусусан, Францияда
Qualiopi, Нидерландияда
NRTO, Швейцарияда эса
EduQua тизимлари орқали хусусий таълим хизматлари сифатини аудитдан ўтказиш ва сертификатлаш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, улар
хизматлар сифати, шаффофлик ва истеъмолчилар манфаатларини таъминлашда муҳим восита сифатида қўлланилмоқда.
Мазкур таҳлиллар асосида нодавлат таълим хизматлари бозорини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини кучлироқ ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:
нодавлат таълим хизматлари учун ихтиёрий сертификатлаш тизимини жорий этиш;
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик таълим хизматларини кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг истеъмолчилар билан муносабатларига қўйиладиган минимал талабларни белгилаш.
Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши таълим хизматлари сифатини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, хизматлар бозорида ҳалол рақобатни ривожлантириш ҳамда соҳада ягона ва шаффоф тартибларни шакллантиришга хизмат қилади.
Рақобат қўмитаси мазкур ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини ваколатли давлат органига юборди ҳамда ушбу жараёнлардаги муаммоларни бартараф этиш борасида
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан
яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.
Telegram |Press_service| Facebook* |
Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
#брифинг
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан жами
23,2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида
10,5 млн нафар фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, улар фойдасига
59 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Шунингдек, мурожаатларнинг асосий қисми истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик, реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш, коммунал хизматлар, алоқа, транспорт ҳамда қурилиш соҳаларига тўғри келди.
Батафсил
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Айни дамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
Брифинг давомида Қўмитага келиб тушган мурожаатлар сони, уларнинг асосий йўналишлари, мурожаатлар асосида амалга оширилган тизимли ўрганишлар ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилмоқда.
Онлайн кузатиш
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
| #Кун_рақами
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами
1 935 та мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига
761 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат қўмитаси сўрови билан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг бошланғич нархи 587,2 млн. сўмлик тендер савдоси бекор қилинди
Ижтимоий тармоқлар орқали “Бир манзил, бир телефон — битта тендер” – деб номланган танқидий мақола юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги буюртмачилигида 2026 йил 27 июль куни
марказлашган тадбирларни ўтказиб бериш хизмати бўйича бошланғич нархи 587,2 млн. сўм бўлган танлаш савдосида
“Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш натижасида,
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан “
Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси
талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни
савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.
Юқоридагиларга мувофиқ,
Рақобат қўмитасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан юборган сўровига асосан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилган танлаш савдоси
белгиланган тартибда бекор қилинди.
Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Фарғона вилоятида
қурилиш материаллари бозорининг тўйинганлик даражаси бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар тақдим этилди.

Батафсил
“FARG'ONA MTRK” телеканалида.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
| #Кун_рақами
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами
827 та мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига
6.2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
“NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ ва “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан ортиқча олинган маблағлар қайтарилди
Қўмитанинг
“Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар таҳлили давомида
“NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ,
“EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан,
“NIKA PHARM” МЧЖ томонидан( “ГАСТРОМЕГ ЭЗО (Nika Pharm) капсулалари 40 мг №20”);
“Astor Alliance” МЧЖ томонидан (“Долгит крем 50 г ҳамда Мезим ф 10000 табл. п.о. №20”);
“EVRO FARM BIZNES” МЧЖ томонидан (БРОВЕНСИН (World Medicine) Сироп 100мл флаконлар”) дори воситасини сотишда белгиланган нархларга риоя этилмаганлиги натижасида
жами 100 млн сўмга яқин асоссиз даромад олинган.
Корхоналар томонидан мазкур ҳолат ихтиёрий равишда бартараф этилди. Жумладан, асоссиз олинган даромад мавжудлиги юзасидан Солиқ қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганиш ўтказилиб, ортиқча олинган маблағларни қоплаш чоралари кўрилган.
❗️
Рақобат қўмитаси дори воситаларини реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига риоя этишга чақиради. Шунингдек,
“Fair tech” ягона ахборот тизими орқали
дори воситаларига қўлланилаётган устамаларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда уларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тавсия этилади.
Telegram |
Press_service|
Facebook* | Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
(27 июль – 1 август кунлари)
27 июль
Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган 72 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди;
Сирдарё вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди;
Биржада юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар савдоси ва давлат харидлари масалалари, “UZREPORT”да;
____
28 июль
Рақобат қўмитаси: “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ноқонуний рекламаларга ишонманг!
Биржа савдоси ва давлат харидлари соҳасида амалга оширилган ишлар, "YOSHLAR" телеканали;
Товар-хом ашё биржалари фаолиятини тартибга солиш ва биржа савдоларида шаффофликни таъминлаш, “O‘ZBEKISTON 24” радиоканалида;
____
29 июль
Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;
Ҳудудларда уй-жой ва савдо хизматлари соҳасида истеъмолчилар мурожаатлари ижобий ҳал этилди;
Биржа савдоси ва давлат харидлари соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан семинар ўтказилди, “O‘ZBEKISTON 24” радиоканалида;
____
30 июль
Реклама қонунчилиги бузилгани учун қурилиш компанияларига нисбатан молиявий жарима қўлланилди;
Қашқадарё вилоятида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, "Oltin voha" радиосида;
"Ҳуқуқий саводхонлик": Устун музокара кучи ҳақида маълумот беринг?
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари тарихий ҳужжат – Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани имзоладилар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали “Манас” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди;
____
31 июль
Ҳудудларда истеъмолчилар мурожаатлари асосида қатор муаммолар ижобий ҳал этилди;
Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 2026 йил биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар, "ISTIQLOL TV"да;
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 56-мақсади мазмун-моҳияти юзасидан радиоэшиттириш эфирга узатилди, "Samarqand" радиосида.
Telegram |Press_service| Facebook* | Instagram* | Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ
"Ўзбекистон-2030" Стратегиясининг 56-мақсади. Ушбу мақсад – монопол соҳаларни босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун эркин ва қулай фаолият юритиш муҳитини яратишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил
"Samarqand" радиосида.
#Ўзбекистон_2030
Telegram |
Press_service|
Facebook* |
Instagram* |
Youtube
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ